Lonking компаниясига 1993 йилда асос солинган бўлиб, у йўл қурилиш техникаларини ишлаб чиқарувчи Хитойдаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Корхонанинг умумий майдони уч миллион квадрат метрдан ортиқни ташкил этади. Компанияда нафақат техникаларнинг асосий моделлари, балки уларга уланадиган қисмлар ҳам (гидротрансформаторлар, узатмалар қутиси, узатувчи қувурлар, валлар ва бошқалар) ишлаб чиқарилади. Lonking техникаларини сотиш ҳажми йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Айни пайтда бу кўрсаткич йилига 46000 донага етди. Lonking Holdings Limited компаниясининг ривожланиш концепцияси йўл қурилиш техникаларининг муносиб халқаро ишлаб чиқарувчиси бўлишдан иборат. Шу билан бирга, таниқли ишлаб чиқарувчи тўғри нарх сиёсатига амал қилади.

                                                               

Лонкинг брендининг Ўзбекистондаги эксклюзив дилери –

Ўзбек-Хитой Савдо Уйи