Lonking компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дилери Ўзбек-Хитой Савдо Уйи ҳисобланади.

Ўзбек-Хитой Савдо Уйи 2006 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда ва у HM Partners компаниялар гуруҳига киради. Бу узоқ вақт давомида компания бозорда ўз мавқеини топди ва мижозларнинг ишончини қозонишга эришди.

Шунингдек, Ўзбек-Хитой Савдо Уйи маҳсулотларни Ўзбекистонга етказиб беришни ташкил қилиш ва бу ишда ҳамкорлик қилиш билан, ҳамда логистика, суғурта, лизинг билан шуғулланади. Бундан ташқари, савдо уйи мижозлари ишнинг барча босқичларида экспорт қилинадиган ҳужжатларни расмийлаштириш ва сифатни кафотлаш хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Ўзбек-Хитой Савдо Уйи дилерлик компанияси Янги Сергели кўчасида Сергели автомобиль бозорига етмасдан, LADA савдо офиси қаршисида жойлашган.

Дилерлик фаолияти тўғрисида кўпроқ маълумот олиш учун ушбу ҳавола бўйича ўтинг: